АсосийDunyo

Финляндия НАТОга аъзо бўлди

'Финляндия НАТОга аъзо бўлди'ning rasmi

Финляндия 4 апрель куни расман НАТОнинг 31-аъзоси бўлди

Брюсселдаги НАТО штаб-квартирасида Финляндия вакили НАТО бош котиби Енс Столтенбергга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризани, бошқа иштирокчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари эса бунга розилигини тасдиқловчи ҳужжатларни топширди. Шу пайтдан бошлаб мамлакат расман алянснинг 31-аъзосига айланди.

Финляндия билан биргаликда Швеция ҳам НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Бу давлат Туркиянинг қаршилиги туфайли ҳали алянсга аъзо бўлгани йўқ. Сабаби Анқара Стокгольмни курд радикалларига қарши етарлича курашмаётганини маълум қилди.

НАТО бош котиби Енс Столтенберг эса Швеция ҳам Финляндия каби НАТОга аъзо бўлиш учун барча шартларни бажарганини ва унинг алянсга кириши йўлида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги кераклигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар