ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2022 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди.
Унда 1977 й.т. Т.М. ва 1978 й.т. Ф.Ф. ушланиб, улардан 220 гр. "гашиш" гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Суд ҳукмига кўра, ушбу фуқаролар Жиноят Кодексининг 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.






