АсосийJamiyat

Ўзбекистонда март ойида 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

'Ўзбекистонда март ойида 21,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 510 та ҳолатда 46,2 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бунинг натижасида тизимга 21,9 млрд сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 231 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Мисол учун, Наманган вилоятидаги “М. С. С.” МЧЖга қарашли метал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда 1,6 млрд сўм, Самарқанд вилоятидаги “М. К.” МЧЖда 898 млн сўм, Фарғона вилоятидаги “Д. К.” МЧЖда 349 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар