АсосийDunyo

АҚШга яна кучли торнадо зарба берди

'АҚШга яна кучли торнадо зарба берди'ning rasmi

АҚШнинг жанубий ва ғарбий ҳудудларида юз берган кучли торнадо оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди. Яна ўнлаб инсонлар жароҳат олган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, бўрон Арканзас, Иллинойс, Индиана, Теннесси, Алабама ва Миссисипи штатларини вайрон қилган.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати мамлакатнинг шарқий қисмига соатига 100 километрдан ортиқ тезликда эсадиган шамол, момақалдироқлар яқинлашиб келаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин Миссисипи штатида кучли торнадо содир бўлиб, унинг қурбонлари йигирмадан organdi.Yana ўнлаб кишилар жароҳатланган.

    Бошқа янгиликлар