АсосийJamiyat

Бош прокуратура Хоразмда қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар бўйича Олий суд кассация инстанцияси судига протест келтирилганлигини айтди

'Бош прокуратура Хоразмда қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар бўйича Олий суд кассация инстанцияси судига протест келтирилганлигини айтди'ning rasmi

Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди.

Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.

Бош прокуратуранинг баёнотига кўра, Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.  

29 март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.
 

Олий суд матбуот хизматининг 1 апрель куни берган Расмий ахборотида Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаган айтилган эди.  

    Бошқа янгиликлар