АсосийJamiyat

Тошкентдан Бокуга мунтазам авиақатновлар сони оширилди

'Тошкентдан Бокуга мунтазам авиақатновлар сони оширилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways Тошкентдан Бокуга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент – Боку – Тошкент авиақатновлари ҳафтасига тўрт марта – сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Шанба ва якшанба кунлари HY755 Тошкент – Боку ва HY756 Боку – Тошкент қатновлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.

Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 07:35 да

Бокуга келиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 09:30 да

Бокудан учиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да

Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 14:05 да

Тошкент – Боку йўналиши бўйича багаж билан авиачипталар нархи 1 918 785 сўмдан, Тошкент – Боку – Тошкент йўналишида эса 3 874 470 сўмдан бошланади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб Озарбайжон мамлакатга келаётган фуқаролар учун COVID-паспортларини тақдим этиш талабини бекор қилди.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар