АсосийJamiyat

Бахтиёр Раҳмонов эски ишига қайтди

'Бахтиёр Раҳмонов эски ишига қайтди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонов янги лавозимга тайинланди. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, бугундан бошлаб Бахтиёр Султонович Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилгандан кейин вақтинчалик Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 

    Бошқа янгиликлар