АсосийJamiyat

Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди

'Самарқандда хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган  бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят прокуратурасининг баёнотига кўра, 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиёцизлиги билан нотўғри ўт олдирганидан қисқа муддатли чақнаш келиб чиққан. Оқибатда А.Р, унинг турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А. 50-60 фоиз куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Кўрсатилган муолажаларга қарамай, 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А.лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида, 27 март куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар