Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чол ҳудудларда айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 22-27° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш ҳавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ бўлади.
28.03.2023 08:06
Бугун баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин






