АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев мурожаатчини сарсон қилган уч мансабдорни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди

'Зойир Мирзаев мурожаатчини сарсон қилган уч мансабдорни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Бўка туманида мурожаатчи билан ишлашда юзага келган бошбошдоқлик Зойир Мирзаев ҳузурида танқидий муҳокама қилинди.

Жорий йил 24-март куни Нурафшон шаҳрида фуқаро Музаффар Ҳайдаровнинг мурожаатидан келиб чиқиб, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шошилинч йиғилиш ўтказди. Унда Бўка тумани “Янгибоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Музаффар Ҳайдаровнинг мурожаати нима сабабдан сансоларликка учрагани тегишли мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди.

"Аҳоли мурожаатлари билан ростгўйлик, ҳаққоний принсипларига мувофиқ иш олиб бориш, уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари устиворлигини таъминлашга кўмаклашиш, хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиш – давлат номидан фаолият олиб бораётган шахснинг энг асосий мезони бўлиши лозим", - деди Зойир Мирзаев.  

Муҳокама ва ўрганиш давомида фуқаро Музаффар Ҳайдаровнинг мурожаати билан ишлашда Бўка туманидаги айрим мансабдорлар томонидан мана шу мезонлар қўпол равишда бузилгани маълум бўлди.      

Бўка тумани ҳокимлигининг умумий бўлими мудири ўзини вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, деб таништирган ҳамда мурожаатчини ёлғон ваъдалар билан бир неча марта алдаб келган. Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси вазиятни юмшатиш, фуқарога ёрдам бериш ўрнига, шу вақтгача алдаб келган. Шу тариқа ауционда ютиб олинган ерга баҳорги экин экиш, ерни тайёрлаш кечикмоқда.  

"Ҳаммаси ёлғон гапиряпти, ҳеч бири ерни ўлчамаган. Сансоларлик бўляпти ҳоким бува. Булар мени устимдан куляоти шуу ногиронлик аҳволимда. Ҳокимликка бкормай қўяверинг ўзимиз ҳал қилиб берамиз деган эди", - деди мурожаатчи Музаффар Ҳайдаров.  

Ушбу вазият бўйича масъулларга тегишлича жазо чоралари қўлланди, 3 нафар мансабдор эгалаб турган лавозимидан озод қилинди.

    Бошқа янгиликлар