АсосийJamiyat

Россияда ноқонуний меҳнат билан шуғулланган 47 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

'Россияда ноқонуний меҳнат билан шуғулланган 47 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

Мамлакатимиз Бош консуллиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) кўмагида Ростов вилояти хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларидаги 47 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Улар 2022 йил 18 октябрь куни Ростов вилояти хавфсизлик хизмати бошқармаси ва ИИВ Бош бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор текширув тадбири натижасида ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширишгани туфайли Ростов вилоятидаги “Дон” ва “Новочеркасск” хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларига  жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош консулликнинг Россия томони билан олиб борган қатор музокаралари натижасида фуқароларни Ўзбекистонга чиқариб юборишга эришилди.

Маълумот тариқасида шуни ҳам қайд этиш жоизки,  47 нафар мамлакатимиз фуқаросига авиачипталар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси” ҳисобидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида харид қилинди.

    Бошқа янгиликлар