Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик (ГПЕ) ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда УНИCЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режаларни белгилаб олишди.
️Музокаралар натижасига кўра, Ислом тараққиёт банки томонидан таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинди.
Мазкур соҳа учун ГПЕ томонидан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10104 та мактаблар жами 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлса-да, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда.
Ҳозирда таъмирталаб мактаблар сони 1250 тани ташкил этади.






