АсосийJamiyat

Оҳангаронда бола ўғрилари ушлангани айтилмоқда (видео)

'Оҳангаронда бола ўғрилари ушлангани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Оҳангаронда бола ўғрилари ушландими?" сарлавҳаси билан видеохабар тарқалди. 

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди,  дея хабар бермоқда ИИББ ахборот юизмати. 

Қайд этилишича, интернетда тарқатилган ушбу хабар, мазмунан ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аниқланишича, 20 феврал куни 3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.

Жараёнда уларнинг хатти-ҳаракатидан маҳаллий аҳоли шубҳаланиб (аёллар бола ўғирлашмоқчи изоҳи билан видеога олиб), ҳудудий ИИБга хабар берганлар.

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида аёлларнинг шахсига аниқлик киритилиб (1985 й.т. Д.Ш. ва М.К. ҳамда Д.Қ., Тошкент шаҳрида яшовчилар), фаолиятини ўрганиш учун солиқ органи жалб қилинган.

    Бошқа янгиликлар