Тожикистонда 23 февраль Тошкент вақти билан 05:37 да кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Тожикистондаги зилзила магнитудаси 5,8 балл бўлган. Эпицентр маркази Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда қайд қилинган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи:
- Фарғона вилоятида 4 балл;
- Андижон вилоятида 4 балл;
- Наманган вилоятида 4 балл;
- Сирдарё вилоятида 3-4 балл;
- Тошкент шаҳрида 3-4 балл;
- Жиззах вилоятида 3-4 балл;
- Сурхандарё вилоятида 3 балл;
- Самарқанд вилоятида 3 балл;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл;
- Навоий вилоятида 3 балл;
- Бухоро вилоятида 3 балл.
Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 5:55 да, 06:06 да ҳамда 06:35 да магнитудаси 4,7, 4,2 ва 4,5 балли ер силкинишлари қайд этилган.






