АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги бинонинг юқори қаватидан тушиб вафот этган фуқаро бўйича Бош прокуратура қўшимча маълумот берди

'Қашқадарёдаги бинонинг юқори қаватидан тушиб вафот этган фуқаро бўйича Бош прокуратура қўшимча  маълумот берди'ning rasmi

Бироз аввал "Qarshi city"да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этгани ҳақда хабар берган эдик.

Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича, 21 февраль куни соат 12-10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит ("Alfraganus University" сиртдан таълим олиб келган) ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, Наво М.Ф.Й.да жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган. 
"Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг рухиятида ўзгариш бўлганлиги сабабли клиникада даволланганлиги, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урунганлиги аниқланди" дейилади хабарда.

Текшириш давом этмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар