Ижтимоий тармоқларда "Qarshi city"да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бош прокуратура, ҳозирда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахсига ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.
"Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади", - дейилади Бош прокуратура баёнотида.






