АсосийJamiyat

Чимкентда Ўзбекистон фуқароси қурол дўконига ҳужум қилди

'Чимкентда Ўзбекистон фуқароси қурол дўконига ҳужум қилди'ning rasmi

Чимкентда қуролланган шахс қурол дўконига ҳужум қилди. Бир киши жароҳат олди, дея хабар беради Кazinform.

«Бугун соат 14:40 атрофида Иляев-Рискулбеков кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол дўконида сигнал тугмаси ишга туширилди.

Воқеа жойига зудлик билан хавфсизлик агентлиги ходимлари етиб келган. Қўриқчилар ва номаълум қуролланган шахс ўртасида отишма содир бўлган.

Қоровуллардан бири яраланган.

Полиция маълумотларига кўра, қуролланган шахс Турон тумани ИИБ криминал полицияси патрул полицияси ходимлари ва тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.

Маълум қилинишича, гумон қилинувчи Ўзбекистон фуқароси. Чимкентда ижарага олинган квартирада яшайди.

«Ундан ов милтиғи ва ўғирланган Сайга карабини олиб қўйилди. Ҳозир воқеа жойида тезкор тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар