АсосийJamiyat

Ангрен қувур заводи 19,2 млн долларга сотилди

'Ангрен қувур заводи 19,2 млн долларга сотилди'ning rasmi

Давлат активларини бошқариш агентлигига кўра, “Ангрен Пипе плант” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини 19,2 млн АҚШ долларига “Натурал Жуиcе” МЧЖ ва “Gross” АЖ суғурта компанияси консорсиумига сотилди. Бунда корхонани мустақил баҳолаш “Баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Қайд этилишича, ушбу корхонани сотиб олиш учун Европа, МДҲ ва Ўзбекистондаги инвесторлардан 5 та аризалар келиб тушган. Шунга кўра, энг яхши мажбуриятга эга бўлган таклиф “Natural Juice” МЧЖ ва “Гросс” АЖ суғурта компанияси консорсиуми томонидан тақдим этилган.

Маълумот учун: "Gross” АЖ суғурта компанияси 2011 йилдан бошлаб барча 17 суғурта тоифалари бўйича фаолият юритиб келмоқда. Гросс жамоаси 450 дан ортиқ юқори малакали мутахассислардан иборат. Республика бўйича 80 дан ортиқ филиаллар фаолият кўрсатиб, ихтиёрий ва мажбурий шакллардаги барча 17 суғурта тоифалари бўйича 100 дан ортиқ турдаги суғурта маҳсулотларини тақдим этмоқда.

“Natural Juice” МЧЖ — 2004 йилдан бошлаб асептик қадоқдаги шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқаради. 15 дан ортиқ омборлар ва ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд. 6 ишлаб чиқариш майдони,  1000 дан ортиқ ходимлар, етказиб бериш автопарки, 200 гектардан ортиқ экин майдонларига эга.

"Angren Pipe plant" МЧЖ – Ўзбекистонда турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, қуввати йилига 8 000 тоннани ташкил этади. Асосий хом ашё Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган “Олмалиқ КМК” АЖ томонидан асосий металл таркиби 99,99% (ГОСТ 546) бўлган катодли мис етказиб берилади. Компаниянинг Марказий офиси Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Оҳангарон кўчасида жойлашган. Корхона 2013 йилдан тижорат фаолиятини бошлаган.

    Бошқа янгиликлар