"Новза" метро станциясининг пиёдалар ўтиш йўлларида савдо майдончалари тикланади.
Тошкент метрополитени матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаевнинг маълум қилишича, Тошкент метрополитенида савдо майдончалари қайтарилади. Бу каби савдо майдончалари фаолияти тажриба тариқасида «Новза» метро станциясининг пиёдалар ўтиш йўлларида ташкил этилади. Ерости ва ерусти метро бекатларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.
Маълумот учун: ўтган йиллар давомида Тошкент метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинган ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланган.






