АсосийJamiyat

Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси бўлди

'Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси бўлди'ning rasmi

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

“Айни дақиқаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерасиясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди”, дейилади МОҚ хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон волейбол федерацияси 1991 йилда ташкил этилган. Ташкилотга Абдуқодир Тошқулов раислик қилиб келаётганди.

    Бошқа янгиликлар