АсосийJamiyat

Самарқандда фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШ ва Мексикага жўнатаётган шахслар қўлга олинди (видео)

'Самарқандда фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШ ва Мексикага жўнатаётган шахслар қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Самарқандда фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШ ва Мексика давлатига юбориш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шахрида яшовчи «Ж» исмли шахс фирибгарлик йўли билан ноқонуний тарзда АҚШ давлатига жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги, ҳозирда Европа давлатлари орқали Мексика давлатига, шундан Америка қўшма штатларига олиб ўтишлигини ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 27.000 АҚШ доллар миқдорида пулларни сўраб, олдиндан ҳужжатларини расмийлаштириш учун 10.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлигини айтган.

Аризага асосан, 2023 йил 10 февраль куни Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилиб, икки нафар шахслар ариза муаллифидан 10.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди ҳамда улардан 8 дона хорижга чиқиш фуқаролик паспортлари, 4 дона фуқаролик паспортлари ҳамда ушбу (шахсларга тегишли хорижга чиқиш учун) тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.



Ҳолат юзасидан М.Х. ва Ш.Ш.ларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар