АсосийDunyo

Туркияда зилзиладан 11 кун ўтиб ҳам вайроналар тагидан одамлар олиб чиқилмоқда

'Туркияда зилзиладан 11 кун ўтиб ҳам вайроналар тагидан одамлар олиб чиқилмоқда'ning rasmi

Туркияда даҳшатли зилзила вайроналари остидан одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар бермоқда.  

Хусусан, зилзиладан 261 соат ўтиб Антакянинг Одабоши туманида 26 ёшли Меҳмет Али Шакирўғли ва 34 ёшли Мустафо Авжи вайроналар остидан қутқарилди. Антакянинг Одабоши кўчасида вайроналарни тозалаган қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уйнинг плиталари орасига сиқилган икки фуқарога дуч келишган. Олиб борилган ҳаракатлардан сўнг, ҳар иккала фуқаро қутқариб олинган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.

Зилзиладан 260 соат ўтгач, Ҳатай вилоятининг Антакя шаҳрида бино вайроналари остидан 14 ёшли бола қутқариб олинди. Бола Экинжи вилоятидаги Букет уйи вайроналари остидан топилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, бола касалхонага етказилган.

Қаҳраманмарашда зилзиладан 257 соат ўтиб вайроналар остидан яна бир аёл қутқарилди. Қутқарув ишлари натижасида 29 ёшли Неслиҳан Килинч Эбрар кўчасидаги харобалар остидан қутқарилди. Неслиҳанга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.

Маълумот учун, эпицентри Туркия жануби-шарқида бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони айни пайтга қадар 36,1 минг кишидан ошди.

 

    Бошқа янгиликлар