АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади

'Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" 17 февраль кунги об-ҳаво маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар