Қамчиқ довонида юзага келган қор кўчкиси сабаб, довон бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган эди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида водий вилоятларига боришни режалаштирган юртдошларимиз учун, "Ангрен" ҳамда "Оҳангарон" вокзалларида "Оҳангарон-Ангрен-Андижон" қўшимча темирйўл рейси амалга оширилди. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди.
Шунингдек, бугун 16 феврал куни соат 10-05да водий вилоятларидан Тошкентга боришни режалаштирган 250 нафар юртдошларимиз учун, "Поп" темир йўл вокзалларида "Поп-Ангирен" қўшимча темирйўл рейси амалга оширилди.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди.






