АсосийJamiyat

6 нафар шахс айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди

'6 нафар шахс айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг бошидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 6 нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан айбсиз, деб топилиб, реабилитация қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Такроран кассация инстанциясининг 11 январдаги ажрими билан хоразмлик Нодирбек Атаджанов;
- апелляция инстанциясининг 13 январдаги ҳукми билан тошкентлик Шаҳзод Махмудов;
кассация инстанциясининг 25 январдаги ажрими билан самарқандлик Аззам Исаков;
- такроран кассация инстанциясининг 30 январдаги ажрими билан хоразмлик Шерзод Султанов;
- апелляция инстанциясининг 2 февралдаги ажрими билан Тошкент вилоятидан Шерзод Бобожанов ва Хайрулло Дадаев оқланиб, уларга оид жиноят ишлари юритувдан тугатилган.
 

    Бошқа янгиликлар