Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида"ги Конституциявий қонун ўз кучини йўқотгани тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.
Янги қонун билан Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг оила аъзолари бир қатор имтиёзлардан маҳрум этилди.
Энди:
- Назарбоев оиласи бюджет ҳисобидан алоҳида таъминланмайди.
- Ходимлар билан таъминланган офисга эга бўлмайди.
- Давлат қўриқлаш хизматининг махсус отрядидан маҳрум этилади.
- Назарбоевнинг қариндошлари жиноий таъқибдан иммунитет ҳуқуқини ҳам йўқотади.
Лекин Назарбоев қонунда кўзда тутилган баъзи имтиёзларни сақлаб қолади. Масалан:
- Парламент палаталарининг қўшма мажлисларида қатнашиши мумкин.
- У квартира, дача, қўриқлаш хизмати ва ҳайдовчиси бўлган автомашина билан таъминланади.






