АсосийDunyo

FT: Россия Украина билан чегарада самолётлар тўпламоқда

'FT: Россия Украина билан чегарада самолётлар тўпламоқда'ning rasmi

Россия Украина билан чегарага самолётларни тўпламоқда. Бу янги ҳужумга тайёргарлик бўлиши мумкин, дея ёзмоқда "Zamon.uz" Financial Times'га таяниб.

"НАТО иттифоқчилари берган разведка маълумотларига кўра, Россия Украина билан чегарада самолёт ва вертолётларни тўпламоқда. Бу бир жойда депсиниб қолган ҳужумни қўллаб-қувватлаш учун авиация бўлинмалари ташланаётганини англатади", — дейилади хабарда.

Шу билан бирга АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Брюсселдаги матбуот анжуманида бу хабарга изоҳ бериб, яқин кунларда Россия хеч қандай ҳаво ҳужумларига тайёрланмаётганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар