АсосийJamiyat

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасига эътироз билдирди

'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасига эътироз билдирди'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, президентнинг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида ушбу вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик, давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uz`га жойлаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган, — дейилади баёнотда.

Вазирлик бу жараёнда соҳа ходимлари ва жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар