АсосийDunyo

Саудия Арабистони илк бор аёл кишини коинотга юборади

'Саудия Арабистони илк бор аёл кишини коинотга юборади'ning rasmi

Астронавт Райяна Барнави жорий йилнинг баҳорида NASA миссияси доирасида Халқаро космик станцияга учади.

У биотиббиёт фанлари магистри бўлиб, ихтисослиги — саратон ва илдиз ҳужайраларини тадқиқ қилиш.

Қайд этилишича, Райяна Барнавининг миссия таркибига киритилиши Саудия Арабистони расмийларининг қиролликни модернизация ва ислоҳ қилиш стратегиясида муҳим қадамдир. Ар-Риёд сўнгги пайтларда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мамлакатни фақат ўта консерватив қадриятлар устунлик қиладиган ҳудуд имиджидан халос қилиш учун бир қатор чоралар кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар