Жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкентда "Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023" VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, тадбир “Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусига бағишланади.
Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.
Маълумот учун, 21 февралm – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.






