Самарқанддан Россиянинг Самара вилоятига 13 февраль куни учган Utair авиакомпаниясига тегишли самолётда носозлик юз берди. Бу ҳақда Air Incident телеграм канали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, самолёт Қозоғистон ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган пайтда TCAS тизими (ҳавода самолётлар тўқнашувининг олдини олиш тизими) ишламай қолган. Шунга қарамай, экипаж самолётда фавқулодда ҳолат эълон қилмасдан парвозни давом эттирган ҳамда маҳаллий вақт билан соат 21:31 да Курумоч аэропортига қўнган.






