АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги мактабнинг янги биноси ёрилиб кетди

'Тошкент вилоятидаги мактабнинг янги биноси ёрилиб кетди'ning rasmi

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар "Дўстлик" МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли мактаб биноси ёрилиб кетгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур объектда шу кунга қадар Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан назорат тадбирлари мунтазам олиб борилиб, қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан пудратчи, лойиҳачига 2 марта ёзма кўрсатма берилган ҳамда улар ижроси таъминланган.

Кейинроқ объектни фойдаланишга топшириш бўйича ишчи комиссия аъзолари ва инспекция томонидан берилган камчиликлар пудратчи томонидан тўлиқ бартараф этилмагани сабабли ҳозирги кунда ушбу фойдаланишга топшириш баённомаси инспекция томонидан расмийлаштирилмаган.

"Бинонинг техник ҳолатига келадиган бўлсак, унинг ташқи деворидаги ёриқлар сабаб том қисмидан тушаётган ёмғир сувлари бинонинг пойдевор қисмига кетаётгани оқибатида пойдеворда чўкиш юзага келган. Бугунги кунда юзага келган ёриқлар пудратчи томонидан таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътил вақтида қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма ҳам тақдим этилган", дейилади муносабатда.

Қурилиш объектида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишчи лойиҳа ҳужжатларига асосан 120 ўринли қўшимча бино қурилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу бино қурилиши бош режада кўрсатилган ҳудудда кўп йиллик дарахтларни кесишнинг имкони бўлмагани сабабли аввал белгиланган жойдан бошқа ерга кўчирилган. Қурилиш жараёнида киритилган ўзгартиришларга буюртмачи томонидан 2020 йил март ойида баённома расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар