Фарғона тумани Аввал қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 5 январь куни соат 11:00 ларда 2001 йилда туғилган фуқаро Р.М бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомобил Оқтепа маҳалла ҳудудида 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р бошқарувидаги “Damas” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Натижада “Damas” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






