АсосийJamiyat

Сурхондарёда изғиб юрган бўрилар галаси фотоқопқонга тушди(видео)

'Сурхондарёда изғиб юрган бўрилар галаси  фотоқопқонга тушди(видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Сурхон давлат қўриқхонаси фотоқопқонлари объективига бўрилар галаси муҳрланган видеони эълон қилди.

Таъкидлашинича, бўрининг ташқи кўриниши қайси минтақада яшаётганлигига боғлиқ.  Бўрининг калласи катта, тумшуғи узунчоқ, кўзлари жуда ўткир. Жунги тўқ кулранг ва қалин, қорин ва оёқ соҳаларида бироз қизғиш бўлади.  

Асосан Европа, Осиё ва Шимолий Америкада кенг  тарқалган. Ўзбекистоннинг чўл, даштлари, ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ этакларида тарқалган; қор ва муз билан қопланган баланд тоғларда яшайди. Бўри қоялар орасига, тўқайлик ва жарликларга, қуруқ қамишзорларга ин қуради. 

Маълумотларга кўра, бўрилар кенг диапазонли овоз орқали ўзаро мулоқот қилади.  Эҳтимол, бўрининг энг машҳур хусусияти  унинг ҳайратланарли даражада гўзал увиллашидир. Бу ёлғиз бўрилар  ва уларнинг тўдаси ўртасида ҳам, галалар ўртасида ҳам асосий алоқа воситасидир.  

Ҳудуд ҳақида гап кетганда , галалар ўртасидаги  увиллаш ўша бўрилар галасининг ҳажми  ва кучини  аниқлайди, кўпинча об-ҳавони ёки ҳужум қилмаслик  ёки чекинмасликни ҳам англатади.        

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар