“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан нам ва илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмда баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилайди.
Бугун кундузи ҳаво 7-12о илиқгача, эртага 10-15о илиқгача исийди, якшанба куни эса яна 7-12о илиқ бўлади.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кузатилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.






