АсосийJamiyat

Навбатдан ташқари таътил кунлари учун ҳам ўқитувчи ва тарбиячиларга иш ҳақи тўланади

'Навбатдан ташқари таътил кунлари учун ҳам ўқитувчи ва тарбиячиларга иш ҳақи тўланади'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Шунингдек, боғчаларга ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Мазкур, узайтирилган ва навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, 2023 йил 10-18 январь кунлари бериладиган навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар ходимлар, тарбиячилар, педагоглар, профессор ўқитувчилар ва бошқа ходимлар, жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўланади.

 

 

    Бошқа янгиликлар