2023 йилнинг 03 январь куни Р.М Олмурод қишлоғида жойлашган зиёратгоҳи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ж.Ж.нинг “Spark” русумли автомашинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.






