АсосийJamiyat

Навоийда аёл ЙПХ ходимларига "ташланиб", ишдан бўшатиб юбориш билан дўқ-пўписа қилди

'Навоийда аёл ЙПХ ходимларига "ташланиб", ишдан бўшатиб юбориш билан дўқ-пўписа қилди'ning rasmi

Бу воқеа аслида 2022 йилнинг 20 август куни тунги соат 3:30 лар атрофида содир бўлган. Ўша куни тунги хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари "Nexia" русумли 85 D 334 FA давлат рақамли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўрашади. Воқеа тафсилотлари ҳақида "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Ҳайдовчи сўралган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 194-моддасига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан баённома расмийлаштирилади.

Қоидабузар ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида воқеа жойига таниш аёлни чақиради. Аёл ЙПХ ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, ишдан бўшатиб юбориш билан дўқ-пўписа қилади ва бир неча бор тан жароҳати етказиш мақсадида хизмат вазифасини ўтаётган ходимларга қўл кўтаради.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъвоси йўқлиги, аёлнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги, айбидан пушаймонлиги инобатга олинган ҳолда унга нисбатан узил-кесил 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар