АсосийJamiyat

2022 йилда 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган

'2022 йилда 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган'ning rasmi

2022 йилда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими хабар берди.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса – 348,0 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5% биринчи тоифадаги авторақамлар, 8% – иккинчи, 8% – учинчи, 11% – тўртинчи,  22% – бешинчи ва 46% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31%) Самарқанд ва Қашқадарё (8% дан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7% дан), ҳамда Хоразм (6%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20% – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар