АсосийJamiyat

Андижон вилоятининг 3 туманида қалин туман сабабли электр таъминоти вақтинча ўчди

'Андижон вилоятининг 3 туманида қалин туман сабабли электр таъминоти вақтинча ўчди'ning rasmi

Хонобод шаҳрида жойлашган П/С Фозилмон дан чиқувчи Л-Қахрамон 110 кВ ҳаво тармоғида қуюқ туман тушиши натижасида 86-таянчда жойлашган изоляторлар носоз ҳолатга келиб қолиши оқибатида Жалақудуқ, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида электр энергияси таъминотида фавқулотда узилишлар кузатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар қилди

Қайд этилишича, ҳозирда Юқори кучланишли тармоқлар хизмати ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар