АсосийJamiyat

Марғилонда ўқитувчилар ўртасида муштлашув юз берди

'Марғилонда ўқитувчилар ўртасида муштлашув юз берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабда ўқитувчилар жанжаллашгани тўғрисида хабар тарқалган эди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган лекин ўқитувчи жавоб бермаган бўлсада, рухсатсиз ташқарига чиқиб кетаётган вақтида, ўқитувчи Р.Т.нинг “қуш уясида кўрганини қилади” деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ларни чақириб келган. Натижасида мактаб ўқитувчилари билан синф  хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

"Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва   М.У. лар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган", дейилади баёнотда.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар