АсосийJamiyat

Йўловчиларга қўполлик қилган 81-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди(видео)

'Йўловчиларга қўполлик қилган 81-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди(видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 декабр куни, электробусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео фуқаро томонидан суратга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.  

Ҳолат юзасидан, “Тошшаҳартрансхизмат” томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, йўловчиларга қўполлик "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, 81-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Б.С томонидан содир этилгани аниқланган.

Йўловчига нисбатан муомала маданиятига риоя қилмаганлиги ва ички тартиб қоидаларини  бузганлиги учун ҳайдовчи Б.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди.

Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 1062 ишонч рақамига ва info@tashbus.uz орқали мурожаат қилиш ҳамда автобус ҳайдовчиси ёки чиптачиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақами билан юбориши сўралмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар