АсосийJamiyat

Тошкентда "Lacetti" ва "Cobalt" тўқнашиши оқибатида 11 ёшли қизча вафот этди (видео)

'Тошкентда "Lacetti" ва "Cobalt" тўқнашиши оқибатида 11 ёшли қизча вафот этди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 17.30 ларда Чўпонота кўчасида 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги давлат рақами 01 T 711 PB бўлган "Lacetti" русумли автомашина йўл четидан орқага ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги давлат рақами 01 N 300 KB бўлган "Cobalt" русумли автомашина билан тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида "Lacetti" русумли автомашина ҳайдовчиси У.Т., "Cobalt" русумли автомашина ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2011 йилда туғилган М.М. вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар