Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги дўконлардан бирида акция эълон қилингани ортидан юзлаб одамлар йиғилгани акс этган видео тарқалди.
Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, тасвирдаги воқеа пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Қоратош даҳасида содир бўлган. Янги кийим дўкони очилиши муносабати билан эълон қилинган акция доирасида чегирмали нархларда харид қилиш истагидаги юзлаб одамлар дўкон атрофига тўпланган.
Ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари жалб қилинган. Вазият назоратга олингани маълум қилинган.






