24 декабрдан 28 декабргача бўлган даврда кузатилади. Юқори даражадаги 5 к-индекси бу энг кучли геомагнит фаолликдир.
Магнитосферадаги беқарорлик 29–31 декабрь кунлари, қолаверса, янги йилнинг 3 январида кузатилиши кутилмоқда.
Шифокорлар магнит бўронларига нисбатан организми сезувчан одамларга бу кунлари жисмоний зўриқишлардан тийилиш, уйқу режимини бузмаслик, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш, етарли миқдорда сув ичиб, мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
Маълумот учун:
Магнит бўронлари – бу одатда қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдонининг кескин ўзгариши. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади ва кўпчилик буни ҳис қилади. Айниқса юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига эга инсонлар бу жараёнларни оғир ўтказишади.






