АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2022 йилда автомобиль йўлларида 12 млрд сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди

'Ўзбекистонда 2022 йилда автомобиль йўлларида 12 млрд сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзйўлинспекция” ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов йўл қурилиши соҳасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган қонуний чоралар ҳақида маълумот берди.

“Ўзйўлинспекция” томонидан жорий йил 11 ойи давомида – йўл қурилиши объектлари, сунъий иншоотлар (яъни кўприк ва йўл ўтказгичлар) ҳамда йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 5461 та объектда назорат ўтказилди.

Натижада 7617 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш учун буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ва сақловчи ташкилотларга – 4608 та бажарилиши мажбурий кўрсатма берилди. 7 ярим мингдан ортиқ қоида бузилиш бартараф этилди.

Алоҳида айтиш керакки, инспекция томонидан 11 ой ичида 231 та ҳолат бўйича умумий суммаси 12 млрд. 249 млн. сўмлик – умуман сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича – буюртма берган ташкилотларга талабномалар киритилди. Шундан 9 млрд. 210 млн. сўмдан ортиқ 210 та талабнома ижроси таъминланди. Соддароқ тушунтирсак, шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари – пудратчи, яъни қурувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта бажартирилди.

Дарвоқе, йўл қурилиш объектларида қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни муддатида бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан – “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99- ва 147-моддаларига кўра, 209 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судларга юборилди ва қарийб 292 млн. сўмлик жарима ундирилиши бўйича суд қрорлари қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар