АсосийJamiyat

Жиззах шаҳрига ўрнатилган “Арча” ёниб кетди (видео)

'Жиззах шаҳрига ўрнатилган “Арча” ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 22 декабрь куни соат 18:01да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Жиззах шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласи Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган “Марказий дехқон бозори”нинг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган “Янги йил арчаси”да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабар юзасидан зудлик билан Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та Ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ушбу ёнғин фуқаролар томонидан ўчириб олинган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Хабарда айтилишича, ёнғин натижасида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби: безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида ёнғин содир бўлган.    

Ёнғинда фуқароларнинг куйиш тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

    Бошқа янгиликлар