Туркманистон собиқ президенти, ҳозирда Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш (Туркманистон парламентининг юқори палатаси) раҳбари бўлган Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига янги барпо этилётган Aхал вилоятининг янги маъмурий марказига Арқадағ номи берилди.
Тегишли қарор Миллий Генгеш парламенти (қуйи палатаси) томонидан “Aхал вилояти ва мамлакат аҳолисининг хоҳиш-истаклари ҳамда жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинди, деб хабар берган "Фарғона" AА.
Халқаро йилқичилик академиясига Aба Aннаев (собиқ давлат раҳбарининг амакиси), касб-ҳунар педагогик таълим муассасасига эса Бердимуҳамед Aннаев (собиқ президентнинг бобоси) номи берилган.
Арқадағ қурилиши 2019 йил апрель ойида бошланган. Шаҳар икки босқичда қурилмоқда, биринчи босқични декабрь ойида тугаллаб бериш режалаштирилган. Режаларга кўра, у "ақлли шаҳар" бўлиши керак. Бу ерда электр автобуслар ва электромобилларнинг ҳаракати ташкил этилади, қуёш панеллари ва шамол генераторлари ўрнатилади.
Жорий йилнинг декабрь ойи бошида Гурбангули Бердимуҳамедов ташқи ишлар вазирига янги шаҳарни Гиннеснинг рекордлар китобига “минтақадаги энг йирик, ноёб ва гўзал шаҳар” сифатида киритиш масаласини ҳал қилишни топширган.






