АсосийDunyo

Қозоғистонда чўчқа гриппининг "Цербер" варианти тарқалди

'Қозоғистонда чўчқа гриппининг "Цербер" варианти тарқалди'ning rasmi

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Азҳар Гиниятнинг сўзларига кўра, мамлакатда чўчқа гриппи тарқалаяпти. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Хабарда айтилишича, республикада гриппнинг уч тури, жумладан, рўйхатга олинган чўчқа гриппи ҳам тарқалмоқда.

"Қозоғистонда H1N1 чўчқа гриппи қайд этилган. Аденовирус ҳам рўйхатга олинган. Вируслар бир-бири билан аралашиб, микс-инфекцияни ҳосил қилмоқда. Мамлакатда суперинфекция ҳам кузатилмоқда", — дейди ССВ Гиният.

Вазир мамлакатда коронавируснинг «омикрон» штамми ҳам айланиб юрганини қўшимча қилган.

"Омикроннинг бир неча турлари мавжуд, чунки вирус ўзгаришга учрамоқда. У атроф-муҳитда ҳам сақланиб қолади. Мамлакатимизда эса ‘"ербер" варианти тарқалмоқда", — дейди расмий.

Гиниятнинг таъкидлашича, гриппга қарши эмланиш вируслардан ҳимояланишга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари октябрда гриппга қарши эмланган. Бундан ташқари, у ҳамма жойда ниқоб тақишга ҳаракат қилади.

    Бошқа янгиликлар