АсосийDunyo

Жаҳон банки Украина эҳтиёжлари учун яна 610 млн доллар ажратади

'Жаҳон банки Украина эҳтиёжлари учун яна 610 млн доллар ажратади'ning rasmi

Жаҳон банки “Украинанинг шошилинч эҳтиёжлари учун” 610 млн доллар ажратади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда

Ёрдам пакети Халқаро тикланиш ва ривожланиш банкининг Буюк Британия кафиллиги остида 500 млн доллар кредитини ҳам ўз ичига олади. Бу маблағ Украина ҳукуматининг болалар ва оилалар учун нафақа, давлат ишчилари маошлари ва коммунал тўловларни қоплашига сарфланади.

Шунингдек, Жаҳон банки Украинани тиббий хизматни ривожлантириш ва тиклаш борасида ҳам қўллаб-қувватлайди. Дастлаб молиялаштириш Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (105 млн доллар) ва Глобал молиялаштириш фонди (10 млн доллар) эвазига бўлади. Жаҳон банки кейинчалик молиялаштириш 500 млн долларга етишини кутмоқда.

Украинадаги можаро бошидан бери Жаҳон банки украиналикларни қўллаб-қувватлашга 18 млрд доллар ажратишни режалаштирган, шундан 15 миллиарди ажратиб бўлинган.

    Бошқа янгиликлар